Тожикистон мадҳияси муаллифи Гулназар Келди оламдан ўтди
(last modified Fri, 14 Aug 2020 13:25:49 GMT )
август 14, 2020 18:25 Asia/Tashkent
  • Тожикистон мадҳияси муаллифи Гулназар Келди оламдан ўтди

Тожикистон миллий мадҳияси муаллифи 75 ёшли Гулназар Келди 13 август куни касалхонада вафот этди

Тожикистоннинг Азия плюс нашриясига таяниб Дарё сайтининг хабар қилишича, Тожикистон миллий мадҳияси муаллифи 75 ёшли Гулназар Келди 13 август куни касалхонада вафот этди.

Вазирлик томонидан маълум қилинишича, шоирнинг аҳволи 13 август куни оғирлашган, у сунъий нафас олдириш аппаратига уланганди.

Гулназар Келди бир неча кун аввал Душанбе шаҳридаги болалар юқумли касалликлари клиник шифохонасига коронавирусга гумон қилиниб ётқизилган. Шундан сўнг у ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратига уланган.

Шоирнинг ўғли Дилписанд Келдиевнинг маълум қилишича, шоир билан видолашув маросими 14 август куни бўлиб ўтади.

Шоир Душанбедаги Лучоб қабристонига дафн қилинди.

Ёрлиқ