Қирғизистон ва Қозоғистонда коронавирус ҳолатлари кескин ошиб бормоқда
Қирғизистон ва Қозоғистон республикаларида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари янада ошмоқда.
Форс ахборот агентлигининг кечааги хабарига кўра, Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган 24 соат ичида мамлакатда коронавирус билан касалланиш бўйича яна 303 ҳолатни қайд этилгани билан мамлакатда бу вирусга чалинганлар сонини 50 минг 201 кишига етказгани хабар қилди.
Қирғизистон ССВ шунингдек, бир сутка ичида, бу вирусдан 2 кишиа вафот этиши билан ўлим ҳолатлари сони 1 минг 94 кишига етган ва тузалганлар сони ҳам 44 минг 884 кишини ташкил этмоқда дея қўшимча қилди.
Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сонини янада кўпайганлигини хабар қилди.
Унга кўра, мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 108 минг 454 кишига етган.
Шунингдек вафот этганлар сони 1 минг 746 кишига, вирусдан тузалганлар сони эса 103 минг 604 нафарни ташкил этган.