Қирғизистон президенти лавозимига 5 киши даъвогарлик қилади
Кечанги ҳолатига кўра Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига тўрт кишидан мамлакат президенти лавозимига ўз номзодини илгари суриш тўғрисидаги ариза келиб тушди
Спутник сайтига кўра, қуйидагилар Қирғизистон давлат раҳбари лавозимига даъвогарлик қилмоқда:
Адахан Мадумаров — “Бутун Қирғизистон” партияси етакчиси;
Арстанбек Абдилдаев —“Аурдин” МЧЖ директори;
Кубан Чороев — “Қадимий кўчманчи тамаддуни” Тарихий-маданий мерос ва маънавиятни қайта тиклаш” жамғармаси бошқарувчи раиси;
Назарбек Нишанов — “Лидер-Антикризис” жамоатчилик ташкилоти президенти.
Аввалроқ Қирғизистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир Садир Жапаров истеъфога чиқиши ва давлат раҳбари сайловларида иштирок этишини хабар қилганди.
Қирғизистонда президент сайловлари 2021 йил 10 январь куни бўлиб ўтиши керак.