декабр 06, 2020 11:15 Asia/Tashkent
  • Тожикистон давлати  Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини кескин қоралади
    Тожикистон давлати Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини кескин қоралади

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотида Эроннинг мудофаа соҳаси ва ядрошунос олим Муҳмин Фахрийзоданинг шаҳид бўлишига сабаб бўлган унга нисбатан уюштирилган суиқасд ва террорчилик ҳужумни қоралади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Тожикстон ТИВ-и  эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзоданинг теракт қурбони бўлгани муносабатидаги расмий баёнотида Эрон халқи ва давлатига ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз эронлик   ядрошунос олим Муҳсин Фахрийзода 27 ноябрь, Теҳрон вилоятининг Дамованд шаҳрида содир этилган терактда шаҳид бўлди.

Шаҳид Муҳсин Фахрийзода қўрқоқларча қотилликинг қурбони бўлди.

Ҳозиргача кўп мамлакатлар жумладан, Россия, Сурия, Швецария, Венесуэлла, Жанубий Африка, Туркия, Қатар, Қувейт, Ливан, Иордания ва Афғонистон давлатлари ва кўп халқаро ташкилотлар  Эроннинг ядрошунос олими Муҳсин Фахрийзоданинг террор этилганини кескин қоралашган.  

Кўплаб мамлакатлар ва ОАВ эса АҚШ ва сионистик режимнинг шаҳид Муҳсин Фахрийзодага уюштирилган  суиқасдортида эканлигини таъкидлашмоқда.

 

 

Ёрлиқ