Қирғизистонда муддатдан илгари президентлик сайловлар ўтказила бошланди
(last modified Sun, 10 Jan 2021 07:35:27 GMT )
Январ 10, 2021 12:35 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда муддатдан илгари президентлик сайловлар ўтказила бошланди
    Қирғизистонда муддатдан илгари президентлик сайловлар ўтказила бошланди

Қирғизистонда муддатидан олдин президентлик сайловлар ва конституцияни ўзгартириш бўйича референдум бўлиб ўтмоқда.

Қирғизистондаги президент сайловлари бугун эрталаб соата 8 да бошланди ва соат  20.00 гача давом этади.

2020 йил 4 октябридаги Қирғизистонда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларига қарши юзага келган кенг-қамровли эътирозлардан кейин  Қирғизистон собиқ президенти Сооронбай Жеенбеков истеъфога чиқди ва бугун мамлакатда  муддатдан илгари президент сайловлари ўтказилмоқда.

Қирғизистон президенти  лавозими учун 17 номзод даъвогарлик қилиб, рақобат олиб боришади.

Шунингдек Қирғизистон республикаси конституциявий референдуми ҳам бугун президент сайловлари билан бир вақтда бўлиб ўтмоқда.

Сайловларда эса қирғизистонликларни парламент бошқаруви тизими ва ёки президент бошқаруви тизимидан қайси бирини қўллаб-қувватлашиши бугун аниқланади.

Қирғизистонда мустақиликка эришилганининг 30 йил давомида 7 марта президент сайловлари ўтказилган ва бир марта ҳам вақтинчалик президент референдум орқали сайланган.