Қирғизистон президенти этиб тайиланган Жапаров: сайлов натижаларини қабул қилишингизни сўрайман
(last modified Mon, 11 Jan 2021 06:22:33 GMT )
Январ 11, 2021 11:22 Asia/Tashkent
  • Жапаров: сайлов натижаларини қабул қилишингизни сўрайман
    Жапаров: сайлов натижаларини қабул қилишингизни сўрайман

Қирғизистон президенти барча гуруҳларни мамлакатда барқарорликни сақлаш мақсадида сайлов натижаларини қабул қилишга чақирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Қирғизистон президентлик сайловида  80  фоиз овоз билан ғалаба қозонган Садир Жапаров ғалабасидан кейин, илк нутқида Россия Қирғизистоннинг стратегикк шеригидир деб айтди.

Жапаров мамлакатдаги қийинчилик ва инқироз даврида ҳокимит теппасига келганига тўхталиб,  муаммо ва инқирозларни ҳал қилиш учун вақт талаб этилади деб қўшимча қилди.

Қирғизистоннинг Марказий сайлов комияссияси  сайловчиларнинг 80 фоиздан кўпроғи парламент ваколатларини қисқартириш эвазига президентга кўпроқ ваколат бериш учун конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифни ҳам қўллаб қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат парламент сайловлари натижаларига қарши кенг қамровли неорозилик намойишларидан кейин қамоқхонадан озод этилиб бош вазир сифатида тайиланганди.