Қирғизистон Ташқи ишлар вазири БМТ вакили билан учрашди
(last modified Sun, 28 Mar 2021 10:24:40 GMT )
март 28, 2021 15:24 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон Ташқи ишлар вазири БМТ вакили билан учрашди

Қирғизистон Ташқи ишлар вазири ва БМТ Бош котибининг Бишкекдаги махсус вакили Қирғизистондаги сўнгги сиёсий ва ижтимоий вазиятни муҳокама қилишди.

Учрашув чоғида Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Руслан Казахбаев мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий вазиятнинг ривожланиши ва мавжуд ислоҳотлар жараёни, янги конституция лойиҳаси, ҳуқуқ ва эркинликларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликнинг муҳим масалалари ҳақида сўзлаб берди.

 "Шу йилнинг январ ойида фуқароларнинг 84 фоизи ҳукуматни парламентдан президент бошқарувига ўзгартиришни ёқлаб овоз берди", деди у халқаро реаксияга сабаб бўлган яқинлашиб келаётган конституциявий референдум ҳақида. 

Бош котибнинг махсус вакили ва БМТнинг Марказий Осиёдаги профилактик дипломатия маркази раҳбари Наталя Герман ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳар доим Қирғизистон Республикаси учун ишончли орган бўлиб қолишини ва мамлакатдаги БМТ агентликлари фаолиятини қўллаб-қувватлашини таъкидлади. 

Ёрлиқ