Қирғизистон президенти БМТ вакили билан мулоқот қилди
Қирғизистон Президенти ва БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар ва коронавирус вазиятини муҳокама қилишди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров БМТ Бош котибининг махсус вакили Наталя Герман билан учрашиб, БМТга Бишкекка ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.
Жапаров бугун Қирғизистонда вазият барқарорлигини ва конституциянинг янги таҳрири бўйича референдумга тайёргарлик кўрилаётганини таъкидлади.
Қирғизистон Президентининг сўзларига кўра, Қирғизистонда иқтисодий, ижтимоий, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида ислоҳотларни амалга ошириш, коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш устувор вазифадир.
Конституцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида у шундай деди: "Агар янги конституция лойиҳаси маъқулланса, бу мамлакатда тартибни мустаҳкамлайди".
Бош котибнинг махсус вакили мамлакатда бўлажак сайловлар аҳолининг барча қатламлари иштирокида очиқ ва ошкора ўтказилишига умид билдирди.