Токаев коронавирусга қарши қозоқ вакцинаси ишлаб чиқарувчиларга миннатдорчилик билдирди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i60726-Токаев_коронавирусга_қарши_қозоқ_вакцинаси_ишлаб_чиқарувчиларга_миннатдорчилик_билдирди
Қозоғистон Президенти коронавирусга қарши қозоқ вакцинаси ишлаб чиқарувчиларга миннатдорчилик билдирди ва унинг ишлаб чиқарилиши кўпайганлигини эълон қилди.
(last modified 2021-04-25T05:42:28+00:00 )
апрел 24, 2021 14:34 Asia/Tashkent
  • Токаев коронавирусга қарши қозоқ вакцинаси ишлаб чиқарувчиларга миннатдорчилик билдирди

Қозоғистон Президенти коронавирусга қарши қозоқ вакцинаси ишлаб чиқарувчиларга миннатдорчилик билдирди ва унинг ишлаб чиқарилиши кўпайганлигини эълон қилди.

"Мамлакатимиз ўз вакцинасини ишлаб чиқарган кам сонли давлатлардан бирига айланди", деб ёзди Қозоғистон президенти Қосим Жӯмарт Тоқаев Twitter-да.

Қозоғистон Президенти "Қазвак" вакцинасининг биринчи партияси мамлакатнинг турли ҳудудларига юборилганлигини эслатиб, Қозоғистоннинг барча  фуқароларига етиб бориши учун ушбу турдаги вакцинани ишлаб чиқариш  кўпайтирилишини таъкидлади.

Коронавирусга қарши маҳаллий вакцина  билан эмлаш 26 апрел куни Қозоғистонда бошланиши режалаштирилган. Вакцина дастлаб Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида рўйхатдан ўтган ва унинг клиник тадкикотларининг тўлиқ натижалари ҳали эълон қилинмаган.