Тожикистон пойтахтида кучли портлаш юз берди
(last modified Sun, 02 May 2021 04:39:48 GMT )
май 02, 2021 09:39 Asia/Tashkent
  • Тожикистон пойтахтида кучли портлаш юз берди

Тожикистон пойтахти Душанбеда кучли портлаш содир бўлди. Ҳолат тасвирланган видеолар интернетда тарқалди.

Кечга яқин содир бўлган портлаш автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида кузатилган.

"Asia-plyus" порталининг хабар беришича, Душенбенинг Сино тумани ҳудудида жойлашган шохобчада аввалига ёнғин содир бўлган ва кўп ўтмай портлаш кузатилган. АЁҚШ машҳур Мехкалон масжиди яқинида жойлашган.

Портлаш бўйича ҳозирча расмий маълумот берилмади, лекин гувоҳлар 20 га яқин одам жабрланганини таъкидлаган. Шунингдек, портлашнинг Тожикистон ҳамда Қирғизистон ўртасидаги кескинлашган муносабатларга алоқаси йўқлиги айтилмоқда.

Воқеа жойига ўт ўчирувчилар ва тез ёрдам бригадалари етиб борган

Ёрлиқ