Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарқоқ тӯқнашувлар давом этмоқда
(last modified Tue, 04 May 2021 09:15:42 GMT )
май 04, 2021 14:15 Asia/Tashkent
  • Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарқоқ тӯқнашувлар давом этмоқда

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида тўқнашувлар оташкесим битимига қарамай давом этмоқда.

Эрон Телерадио компанияси янгиликлар агентлигининг хабар беришича Тожикистон Бош прокуратураси ўз баёнотида Қирғизистон кучлари томонидан уюштирилган ҳужумларда кўп одамлар ҳалок бўлганлиги ва ўнлаб одамлар жароҳат олганини айтди. Кўплаб уйлар, чегара пунктлари ва бошқа инфратузилмалар ёниб кетган.

Тожикистон манбаларига кӯра 200 кишилик оломон, жумладан қирғиз чегарачилари, пайшанба куни тожикистонлик фуқароларга тош отишган, сўнгра Исфара чегара божхона пости яқинида маҳаллий амалдорларга қарата ўқ узишган. Тожикистон  қирғиз чегарачиларининг бу  ҳаракатини тӯқнашувлар бошланишининг сабаби деб айтган.

Тожикистон прокуратураси ушбу ҳодиса юзасидан текширув бошлади, деб хабар қилди Франспресс Душанбе шаҳридан. 

Қирғизистоннинг таъкидлашича, зўравонликлар натижасида камида 36 киши ҳалок бўлди ва 183 дан ортиқ киши жароҳат олди.

Тожикистон ва Қирғизистон расмийлари ўтган якшанба куни чегара ҳудудида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишиб олдилар.

Пайшанба куни Тожикистон Қирғизистон билан чегарада кузатув камераларини ўрнатди,  бунга  қирғиз чегарачилари норозилик билдиришди ва чегара тўқнашувлари  бошланди.