"Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой" темир йўли қурилиши бошланади
(last modified Thu, 06 May 2021 09:41:33 GMT )
май 06, 2021 14:41 Asia/Tashkent
  • "Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой" темир йўли қурилиши бошланади

"Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой" темир йўл қурилиши бошланади.

Ўзбекистон транспорт вазирлигининг матбуот хизмати коронавирус эпидемияси вазъияти яхшиланишидан сўнг, "Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой" темир йўл линиясини қуриш бошланади,-деб эълон қилди. 

Мазкур темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини ижро этиш ҳақида ишчи гуруҳнинг йиғилиши Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитой расмийларининг иштирокида видеоконфренция шаклида ўтказилди. Бу йиғилишда лойиҳани молиявий таъминлаш шакли, йўналишларни мувофиқлаштириш ва 2021 йил учун уч томонлама дастурлар атрофида фикр алмашилди ва йиғилиш иштирокчилари коронавирус эпидемиясининг вазъияти яхшиланишидан сўнг, техник ишлар ва дала тадқиқотлари соҳасида ишчи гуруҳни мувофиқлаштириш ишлари амалга оширилиши ҳақида келишиб олдилар. 

Бу темир йўл линиясининг қурилиши тахминан 20 йилга мўлжалланган ва бу темир йўл Хитойдан бошланиб Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Эрон орқали ўтиб, Туркия етиб боради. 

Томонлар темир йўлнинг ҳажми ва тоғли ҳамда қийин ҳудудларда темир йўл линиясини қуриш нархи ҳақида ҳали бир қарорга келганлари йўқ.