Ўзбек-тожик чегарасида демаркация ишлари муҳокама қилинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i61664-Ўзбек_тожик_чегарасида_демаркация_ишлари_муҳокама_қилинди
Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон-Тожикистон демаркация қўшма комиссияси доирасидаги навбатдаги йиғилиши ўтказилди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
май 23, 2021 09:47 Asia/Tashkent
  • Ўзбек-тожик чегарасида демаркация ишлари муҳокама қилинди
    Ўзбек-тожик чегарасида демаркация ишлари муҳокама қилинди

Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон-Тожикистон демаркация қўшма комиссияси доирасидаги навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Музокараларда томонлар Ўзбекистон ва Тожикистон Давлат чегараларида демаркация ишларини муҳокама қилдилар, демаркация қилиш линияси лойиҳасини ҳамда ўзбек-тожик давлат чегарасида чегара белгиларини ўрнатиш бўйича фикр алмашдилар.

“Томонлар Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасида демаркация ишларини давом эттиришга келишиб олдилар. Учрашув дўстона ва ўзаро англашув муҳитида ўтди”, - дейилган хабарда.

Тадбир якуни бўйича Протокол имзоланди.