Тошиев: тожик-қирғиз чегарасидаги муаммолар ҳал қилинди
(last modified Sun, 06 Jun 2021 08:33:45 GMT )
июн 06, 2021 13:33 Asia/Tashkent
  • Тошиев: тожик-қирғиз чегарасидаги муаммолар ҳал қилинди
    Тошиев: тожик-қирғиз чегарасидаги муаммолар ҳал қилинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара можаролари ҳал этилганини эълон қилди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик идораси раиси Қамчибек Тошиев    Тожикистон билан чегараолди ҳудудларидаги келишмовчиликлар ҳал қилинган ва қирғиз муҳожирлари тез орада чегара ҳудудларидаги уйларига қайтишади деб таъкидлади.

У журналистларга берган интервьюсида, Тожикистон давлат комиссияси раиси Сайидмуъмин Ятимов билан чегара масалари бўйича музокара олиб  борганини маълум қилди.

Сўнгги кунларда музокалардаги ноаниқлик сабаб, Қирғизистон ҳукумати чегараолди ҳудудларининг айрим аҳолисига  муаммо туғдирмаслик учун уларни ўз уйларини эвакуация қилишни буюрилганини айтди, Тошиев.

Тошиев шунингдек, аммо тожик томони билан яқинда ўтказилган музокаралардан сўнг, мавжуд муаммолар ҳал қилинди ва чегара ҳудудларида яшовчи Қирғизистон фуқаролари ўз уйларига қайтишилари мумкин деб қўшимча қилди.