июн 06, 2021 14:10 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистоннинг юқори мартабали мулозимлари учрашдилар
    Ўзбекистон ва Тожикистоннинг юқори мартабали мулозимлари учрашдилар

Тожикистонга делегация бошчилигида келган Ўзбекистонинг Марказий Осиё халқаро муассасаси директори бу мамлакат ТИВ раҳбари ўринбосари билан учрашдилар.

" Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликларни кучайтириш ва кўпроқ кенгайтиришнинг янги нуқтаси" қўшма илмий конференцияда қатнашиш мақсадида Душанбе шаҳрига келган Ўзбекистоннинг Марказий  Осиё халқаро муассасаси директори Анвар Носиров Тожикистон ТИВ раҳбари ўринбосари Содиқ Имомий билан учрашиб мулоқот қилди.

Тожикистон ТИВ веб сайтининг хабар қилишича, мулоқот чоғида Ўзбекистон президентининг Тожикистонга бўлажак расмий ташрифи хусусан юқорида айтиб ўтилган қўшма конференция доирасида бўлиб ўтаётгган тадбирларнинг аҳамияти, икки мамлакт ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва янги ўсиш нуқталарини излашга ёрдам бериш, самарали ҳамкорликларнинг янги йўналишлари каби мавзулар юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот якунида томонлар  бу марказ ва Марказий Осиё халқаро институти ўртасида ҳамкорлик шартномасини имзолаган.

 

Ёрлиқ