Яна 1037 Афғонистон ҳарбийлари Тожикистон ҳудудига қочиб ўтдилар
(last modified Mon, 05 Jul 2021 08:53:15 GMT )
июл 05, 2021 13:53 Asia/Tashkent
  • Яна 1037 Афғонистон ҳарбийлари Тожикистон ҳудудига қочиб ўтдилар
    Яна 1037 Афғонистон ҳарбийлари Тожикистон ҳудудига қочиб ўтдилар

Толибон гуруҳи ҳужумлари натижаисда, яна 1037 афғон аскари Тожикистонда бошпана топишди.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Тожикистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси кучлари матбуот маркази, кеча Толибон гуруҳи  Афғонистон шимолидаги Бадахшон вилояти Сулон-Ишкошим ва Шағлон, Моҳами, Теси, Шаки, Хоҳон туманлари ҳокимияти биноларини эгаллашди ва бу минтақалар Тожикистон билан чегараларида жойлашган деб эълон қилди. 

Бу ҳужумлар ва тўқнашувлар оқибатида  яна 1037 афғон аскари орқага чекинибТожииктонга кириб келди.

Тожикистон чегарачилари орқага чекинаётган афғон қўшинларига инсонпарварлик тамойиллари ва яхши қўшничилик асосида бу мамлакат ҳудудига киришига рухсат беришди.

Шундай қилиб, Афғонистонда Тожикистонга ўтиб келган афғон ҳарибйлари сони 1431 нафарга етди.

 

Ёрлиқ