Душанбеда тожик ва қирғиз топографик ишчи гуруҳлари маслаҳатлашдилар
(last modified Tue, 10 Aug 2021 09:53:41 GMT )
август 10, 2021 14:53 Asia/Tashkent
  • Душанбеда тожик ва қирғиз топографик ишчи гуруҳлари маслаҳатлашдилар

Душанбеда  икки мамлакат чегараларини аниқлаш ва белгилаш бўйича тожик ва қирғиз топографик ишчи гуруҳларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, икки томон музокараларнинг навбатдаги раундини дастлабки маслаҳатлашувлардан сўнг Қирғизистонда ўтказишга келишиб олган.

Тожикистон ва Қирғизистон расмийлари музокараларни давом эттириш учун икки томонлама протокол имзоладилар.Хабарда айтилишича, учрашув дўстона муҳитда ва ўзаро тушуниш руҳида ўтган.

Шу йилнинг 28 ва 29 апрел кунлари Тожикистон-Қирғизистон чегарасида юз берган тўқнашувларда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди, юзлаб одамлар яраланди.

Тожикистон ва Қирғизистон расмийлари ўртасидаги чегара низосини ҳал қилиш бўйича йигирма йиллик музокаралардан сўнг, шу пайтгача икки давлат ўртасидаги 970 километрлик чегаранинг 520 километри белгилаб қўйилган, холос, бу эса чегаранинг икки томонида аҳоли ўртасида тўқнашувларга олиб келган.