Қозоғистон президетининг Жанубий Кореяга қилган ташрифида 34 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди
(last modified Thu, 19 Aug 2021 13:29:02 GMT )
август 19, 2021 18:29 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон президетининг Жанубий Кореяга қилган ташрифида 34 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди
    Қозоғистон президетининг Жанубий Кореяга қилган ташрифида 34 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди

Қозоғистон президенти бу мамлакатнинг юқори мартабали расмийлари ва ишбилармонлари делегацияси бошчилигида Жанубий Кореяга уюштирган сафари чоғида бу мамлакат расмийлари билан 34 та ҳамкорлик ҳужжат имзоланди.

 1,7 миллиард долларлик битимлар 21 та савдо битими ва 13 та нотижорат ҳужжатларни ўз ичига олган.

Қозоғистон президенти Жомарт Қосим Тўқаев Жанубий Кореяга ташрифи ва бу мамлакат расмийлари билан учрашуви чоғида Сеулни Нурсултон давлатининг стратегик ҳамкорли деб билди.

У шунингдек сўнгги 15 йил ичида Қозоғистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 6 миллаард долларга етганини маълум қилди.

Корея компаниялари улуши ҳозиргача Қозоғистондаги 24 та йирик лойиҳада 2,5  миллиард доллардан ошган.

Тўқаев шунингдек Корея компанияларини  5G лойиҳаларида, қимматбаҳо ва рангли металларни қазиб олишда, шамол ва қуёш электр станцияларида Жанубий Корея технологияси ёрдамида ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришда иштирок этишга таклиф қилди.

Кореялик ишбилармонлар билан бевосита ишлаш учун Қозоғистон Бош вазири бошчилигидаги махсус ишчи гуруҳ ташкил қилинганини Тўқаев қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ