Россия ва Қозоғистон расмийлари ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиршини таъкидладилар
Қозоғистон ва Россия Бош вазирлари учрашганида иқтисодиёт, савдо, саноат , транспорт ва юк ташишнинг турли соҳаларида 6 та ҳамкорилк ҳужжат имзолашди.
Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин ва Россия Бош вазири Михаил Мишустин мулоқотида икки мамлакат ўртасида савдо ва иқтисодий ҳамкорликларни янада кенгайтириш зарурлигини таъкидладилар.
Учрашувда Россия ва Қозоғистон расмийлари савдо-иқтисодий, транспорт ва логистика, энергетика соҳаларида икки томонлама ҳамкорликларни ошириш йўлларини Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида ўзаро муносабатларининг муҳим жиҳатлари бўйича келиша олишди.
Жорий йил аввалидан икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10,7 миллиард долларни ташкил этади, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга кўпроқдир.
Россия охирги 10 йилда Қозоғистонга қарйиб 12,6 миллиард доллар сармоя киритган.