Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон яна бир бор Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар
(last modified Wed, 06 Oct 2021 13:21:16 GMT )
октябр 06, 2021 18:21 Asia/Tashkent
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон яна бир бор Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар
    Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон яна бир бор Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали кечанги суҳатларида замонавий Тожикистоннинг давлат қурилиши соҳасида ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги ютуқлари, мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузи изчил ортиб бораётгани алоҳида таъкидлади

Жорий йилдаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Тожикистон раислигининг самарали натижалари ҳамда ўтган ойда Душанбе шаҳрида ушбу кўп томонлама тузилманинг юбилей саммити муваффақиятли ўтказилгани юксак баҳоланди.

Президентлар Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатлар туфайли мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилди ва аниқ мазмун билан бойиди.

Фаол алоқалар ва алмашинувлар давом этмоқда, ўзаро савдо ҳажми барқарор ортиб бормоқда, машинасозлик, энергетика, электротехника, тоғ-кон, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда муҳим кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ҳудудлар даражасида ва ишбилармонлар ўртасида шериклик кенгаймоқда.

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат раҳбарлари имзоланган битимлар ва эришилган келишувларни кенг кўламда амалга ошириш муҳим эканини таъкидлаб, қўшма ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида яқиндан ҳамкорлик ва мувофиқлашувни давом эттириш вазифасини қўйди.

Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар, шу жумладан, қўшни Афғонистонда вужудга келаётган вазият юзасидан фикр алмашди.

Ёрлиқ