октябр 10, 2021 14:27 Asia/Tashkent
  • Бишкек шаҳри жаҳоннинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида 8-ўринни эгаллади
    Бишкек шаҳри жаҳоннинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида 8-ўринни эгаллади

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри дунёнинг ҳавоси ифлос шаҳарлари рейтингида 8- чи ўринни эгаллади.

World Air Quality  веб -сайтига кўра, Бишкек ҳавоси 123 (AQI) га етган ва бу эса сезгир гуруҳлар учун носоғлом шаҳар деб эълон қилинган.

Ҳаво сифати индекси (AQI) 6 та бўлинади ва бу соғлиқ учун хавф даражаси ошганлигини кўрсатади.

Мисол учун  AQI 300 дан юқори ҳавонинг хавфли эканлиги ва  50 дан пайтда эса яхши эканлигини кўрсатади.

Хабарларга биноан,  дунё рейтингида  Покистоннинг Лоҳур шаҳри ҳавоси энг ифлос шаҳар ҳисобланади ва ундан кейин Бангладешнинг Дакка шаҳри ва  3 чи ўринда Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри жой олганг.

Бишкек шаҳри ҳам сўнгги пайтларда ҳавони ифлосланиши бўйича асосий муаммоларга дуч келди.

Ҳар йил қиш фаслида Бишкек атрофидаги уйларнинг кўмирдан фойдаланиши сабаб ҳавонинг ифлосланиши янада ошган.

 

 

Ёрлиқ