Декабрь ойидан бошлаб Қирғизистонда коронавирусга қарши қўшимча эмлаш бошланади
-
Декабрь ойидан бошлаб Қирғизистонда коронавирусга қарши қўшимча эмлаш бошланади
Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазири бу мамлакат коронавирусга қарши вакцинанинг 3 чи дозаси билан эмлашнинг бошланишини маълум қилди.
Қирғизистон ССВ вазири Алимқодир Бишаналев ўз сўзларда, антителалар даражаси 3 бирликдан паст бўлган фуқаролар уччинчи дозасини олишади деб эълон қилди.
Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири, мамлакатда эмлаш даражасининг пастлигига тўхталиб, 6,7 миллион нафар фукаролари учун 4 миллионга яқин коронавирусга қарши вакциналар мавжуд деб қўшимча қилди.
Қирғизистон ССВ раҳбари шунингдек декабрь ойида аҳолини қайта эмлаш жараёни бошланади ва 15-18 ёшдаги болаларни эмлаш бўйича қарор қабул қилинишини таъкидлади.
Ҳозиргача Қирғизистон аҳолисининг 44 фоиз аҳолиси коронавирусга қарши эмланган.