Тожикистон республикаси ташқи савдо ҳажми 26 фоизга кўпайган
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i67704-Тожикистон_республикаси_ташқи_савдо_ҳажми_26_фоизга_кўпайган
Тожикистоннинг МДҲ мамлакталари билан ташқи савдоси 2021-йилнинг 10 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,4 фоизга ўсгани хабар қилинмоқда.
(last modified 2021-12-02T12:07:14+00:00 )
декабр 02, 2021 17:07 Asia/Tashkent
  • Тожикистон республикаси ташқи савдо ҳажми 26 фоизга кўпайган
    Тожикистон республикаси ташқи савдо ҳажми 26 фоизга кўпайган

Тожикистоннинг МДҲ мамлакталари билан ташқи савдоси 2021-йилнинг 10 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,4 фоизга ўсгани хабар қилинмоқда.

Тожикистоннинг  ташқи савдо вазирлиги хабарига биноан,  Тожикистоннинг МДҲ мамлакталари билан савдо иқтисодий айирбошлаш ҳажми 2,4 миллиард долларга етган ва бу кўрсаткич мамлакат умумий ташқи савдоснинг 47,9 фоизини ташкил қилади.

Ҳисоботга кўра,  бу даврда Тожикистоннинг асосий савдоо шериклари , Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон бўлган.

Тожикистон республикасининг Россия билан ўзаро товар айирбошаш ҳажми бу даврда 1 миллирад доллардан, Қозоғистон билан 936,4 миллион доллардан ва Ўзбекистон билан 354 миллион долларга етган.