Қозоғистон ҳукумати истеъфога чиққанидан кейин янги тайинловлар
Январ 05, 2022 16:54 Asia/Tashkent
Қозоғистон президенти ҳукумат истеъфосига рози бўлгач, айрим ҳукумат амалдорларини ишдан бўшатди.
Қозоғистон президенти Тўқаев Қозоғистон вице-президенти Мурод Нортелони лавозимидан четлатиб, уни Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади. Бош вазир ўринбосари Ирлан Карин ҳам давлат котиби лавозимида Каримбек Кошербековнинг ўрнини эгаллади.
Қозоқ халқининг суюлтирилган газ нархи ошишига қарши чиққан оммавий намойишлари ортидан Тўқаев намойишчилар ҳарбий ва ҳукумат биноларига ҳужум қилишлари ҳақида огоҳлантириб, ҳукумати ағдарилмаслигини таъкидлади.
Қозоғистон президенти намойишчиларни қонуний йўллар орқали ўз талабларини билдиришга чақирди.
Ёрлиқ