Ўзбекистон Қозоғистондаги талабаларнинг бир гуруҳини эвакуация қила бошланди
(last modified Sat, 08 Jan 2022 06:28:36 GMT )
Январ 08, 2022 11:28 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон Қозоғистондаги талабаларнинг бир гуруҳини эвакуация қила бошланди
    Ўзбекистон Қозоғистондаги талабаларнинг бир гуруҳини эвакуация қила бошланди

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маълумотига кўра, Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган 35 нафар ўзбекистонлик талабалар “Uzbekistan Airways” ОАЖ самолёти орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

“Ўтаётган ҳафта давомида ўзбекистонликлар қўшни Қозоғистондаги воқеаларни катта ҳаяжон билан кузатмоқда. Ва кўпчилик ушбу мамлакатда бўлиб турган ўз яқинлари ҳаёти учун қайғургани ҳақиқат. Булар орасида Нарикбаев номидаги Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган талабаларнинг ота-оналари ҳам бор деб хабар қилган Қалампир сайти.

Ушбу талабаларнинг ота-оналари фарзандларининг тақдири ҳақида қайғуриб, ўзларини қўйишга жой топа олмади. Аммо давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ижтимоий сиёсати ва республика фуқароларига бўлган юксак эътибори туфайли бир неча соатдан кейин бизнинг фарзандларимиз Тошкентга етиб келади.

Барча талабаларнинг ота-оналари номидан фарзандларимизни Ватанга қайтариш бўйича амалга оширилган ушбу саъй-ҳаракатлар учун Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасига миннатдорлик билдирамиз. Айни пайтда ушбу университетнинг барча талабалари самолётда учиб келмоқда.

Жонажон юртимиз  ва қўшни давлатларда  тинчлик бардавом бўлсин”, деб ёзган Қозоғистон давлат юридик университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ота-оналари қўмитаси раиси Тўра Тўраев ўзининг Telegram каналида.

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатия ваколатхоналари одатдаги тартибда фаолият юритмоқда. Зарур ҳолларда Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ёрлиқ