Қозоғистон президенти мамлакатдаги тартибсизлик айбдорларини жиноий жавобгарликка тортишни буюрди
Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Тўқаев мамлакатда кенг қамровли қўзғолонлар ва тартибсизликлар учун айбдор шахсларнинг барчасини жавобгарликка тортиш мақсадида махсус тезкор гуруҳ тузишни буюрди.
Қозоғистон президенти шунингдек мамлакат Бош прокуратуси, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизик қўмитаси вакилларига воқеалар сабабларини аниқлаш ва барча айбборларини жавобгароикка тортишни буюрди. Тўқаев шунингдек гуернаторларни, полиция ва қуролли кучларнинг оилаларига муносиб моддий ёрдам кўрсатишни топширди.
Тўқаев рақамли ривожаниш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлигиги жабрланган ҳақида маълумот йиғилиш учун ишонч телефонни ташкил этишни буюрди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистондаги намойишлар суюлтирилган газ нархи ошиши ортидан 2 январь куни мамлакатнинг Жанаозен ва Актау шаҳарларида бошланди ва икки кунидан кейин йирик шаҳри Олмаота ва бошқа шаҳарларигача кенгайиб борди,
Қозоғистон республикаси президенти, мамлакат бўйлаб икки ҳафта муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилди ва ҳукуматни истеъфога чиқарди.