Гутерриш : Толибон халқаро ҳамжамиятга қўшилиш учун асосий инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиши керак
(last modified Sun, 30 Jan 2022 12:14:35 GMT )
Январ 30, 2022 17:14 Asia/Tashkent
  • Гутерриш : Толибон халқаро ҳамжамиятга қўшилиш учун асосий инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиши керак
    Гутерриш : Толибон халқаро ҳамжамиятга қўшилиш учун асосий инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиши керак

БМТ Бош котибининг айтишича, Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати халқаро ҳамжамиятга қўшилиши ва тан олиниши учун асосий инсон ҳуқуқлари, жумладан, аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиши керак.

Антониу Гутерриш шанба куни Афғонистондаги ҳозирги вазиятга ишора қилиб, “Афғонистондаги аёллар ва қизлар таълим олиш, ишлаш ва тенг адолат ҳуқуқидан маҳрум”, деб ёзди.

Афғонистондан бошқа бир хабарга кўра, муваққат Толибон ҳукумати матбуот котиби ўринбосари Анамуллоҳ Самангоний бугун (якшанба) Тwиттеръда шундай деди: Толибон етакчиси Ҳибатуллоҳ Охундзода Толибоннинг Қишлоқ, ирригация ва чорвачилик вазирлигининг собиқ ходими Мавлавий Шамсуддин Шариатийни Афғонистон бош прокурори этиб тайинлади.

Ёрлиқ