Толибон Тожикистон ва Қирғизистонга келишмовчиликни ҳал қилишни маслаҳат берди
(last modified Tue, 01 Feb 2022 08:12:01 GMT )
феврал 01, 2022 13:12 Asia/Tashkent
  • Толибон Тожикистон ва Қирғизистонга келишмовчиликни ҳал қилишни маслаҳат берди
    Толибон Тожикистон ва Қирғизистонга келишмовчиликни ҳал қилишни маслаҳат берди

Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегара можаросига хавотир билдирди ва икки қўшни давлат ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш учун музокаралар ўтказишга чақирди

Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдулқаҳҳор Балхий душанба куни Тwиттеръда ёздики, Толибон ҳукумати қирғиз ва тожик кучлари ўртасидаги тўқнашувлар ва қурбонлар бўйича афсусда.

"Минтақадаги барча давлатлар ўртасидаги дўстона муносабатлар бутун минтақада тинчлик, барқарорлик ва иқтисодий фаровонлик билан боғлиқ", деб ёзди Балхий. Толибон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳар икки давлатни музокаралар орқали мавжуд муаммоларга ечим топишга чақирди.

Қирғизистон-Тожикистон чегара ҳудудларида сўнгги пайтларда икки давлат ўртасида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашувга тожик ҳарбийлари томонидан чегарадаги стратегик аҳамиятга эга бўлган Қирғизистон автомагистралини тўсиб қўйилгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ушбу чегаравий тўқнашувда Тожикистон томондан 10 киши, жумладан 6 афицер ва 4 тинч аҳоли жароҳатланган.

Яна бир хабар шуки, Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев “Биз чегара масаласини икки давлат ўртасида муроса йўлида ҳал қиламиз”, деди . Ташиев қўшимча қилди: “Чегара масалалари ҳал бўлгач,Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари ҳамкорлик қилиши учун чегара постлари очилади”.

Қирғизистон ва Тожикистон ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олди