Европарламент Толибон билан ҳамкорлик қилиш учун шарт қўйди
(last modified Wed, 02 Feb 2022 12:08:31 GMT )
феврал 02, 2022 17:08 Asia/Tashkent
  • Европарламент Толибон билан ҳамкорлик қилиш учун шарт қўйди
    Европарламент Толибон билан ҳамкорлик қилиш учун шарт қўйди

Европарламент афғон аёллари ҳуқуқларини ҳурмат қилинишини Толибон ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш шарти қилиб қўйди

“Бизнинг мақсадимиз дунёни афғон жамиятидаги аёлларнинг оғир аҳволидан хабардор қилиш ва Толибонга Афғонистондаги аёллар ҳуқуқларига риоя қилиш учун босим ўтказишдир”, деди кеча (сешанба) икки кунлик учрашувнинг бошланишида Европарламент раиси Роберта Метзула.

Саммитнинг биринчи кунида Европарламент президенти афғон аёлларига нисбатан “тизимли гендер камситиш”ни қоралаб, “Толибон Исломий давлати” билан ҳар қандай ҳамкорлик аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш шарти билан эканини айтди.

"Дунё афғон аёлларининг эҳтиёжларини биринчи ўринга қўйиши ва ҳукмрон режим билан ҳар қандай ҳамкорликда аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилишни дастлабки шарти деб билиши керак", деди Метзула.

Европа Иттифоқи (ЙИ)нинг айтишича, “Афғон аёллари кунлари”дан мақсад Европа Иттифоқи ва халқаро ҳамжамият кун тартибида афғон аёлларининг оғир аҳволидан хабардор бўлишни давом эттиришдир. Европарламентга кўра, ушбу конференсия Афғонистонда Толибон назоратни қўлга олиб,  аёллар ҳуқуқлари ва ижтимоий мавқеининг таназзулидан сўнг аёллар ва қизларнинг оғир аҳволига қаратилади.

Ёрлиқ