Қозоғистон ҳукумати Россия ва Украина можаросида нейтрал позициясини маълум қилди
Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари бу мамлакат Россия ва Украина можаросида ҳеч бир томонни қўллаб-қувватлаймадиганини таъкидлади.
Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари Султон Камолиддинов Россия ва Украина ўртасидаги уруш Қозоғистонга алоқаси йўқ ва Нурсултон ҳукумати ҳеч бир томонни қўллаб-қувватламайди деб изоҳлади.
Қозоғистон Мудофаа вазирлиги эса, тинчлик ва хавсизликк сақлаш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш учун Қозоғистон армияси кучларини юбориш қарори президентнинг тегишли таклифи асосида парламент томонидан қабул қилишини маълум қилди.
Бундан олдин Қозоғистон сенати раиси Россия ва Украинани яқин ва дўст давлатлар сифатида атаб, Қозоғистон бу вазиятни тинч йўл билан ҳал этилишига умид қилади деб айтганди.
27 феврал куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакат қўшинларининг Украинага киртилиши ҳақида хабарларни рад этганди.