Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларнинг икки давлат ҳудудида вақтинча рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 10 кунгача узайтирилди
(last modified Wed, 30 Mar 2022 05:04:14 GMT )
март 30, 2022 10:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларнинг икки давлат ҳудудида вақтинча рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 10 кунгача узайтирилди
    Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларнинг икки давлат ҳудудида вақтинча рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 10 кунгача узайтирилди

Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида 2018 йил 9 мартда имзоланган «Фуқароларнинг ўзаро келиб-кетишлари тўғрисида»ги битимга ўзгартириш киритилганини Азия алюсга таяниб Дарё сайти хабар қилган.

Икки мамлакат ўртасида имзоланган протокол Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларининг икки давлат ҳудудида вақтинча рўйхатдан ўтмасдан бўлиш муддатини 10 кунгача узайтиради. Олдинлари ушбу муддат уч суткани ташкил этарди.

«Бир мамлакат фуқароси иккинчи мамлакат ҳудудига ўтганда, қабул қилувчи томоннинг давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан эътиборан 10 иш куни мобайнида яшаш жойидаги давлатнинг ваколатли органларида рўйхатдан ўтиш ва вақтинча қайд этиш мажбуриятидан озод қилинади», — дейилади ҳужжат матнида.

Протоколни шарҳлаган депутат Равшан Ражабзода сўнгги пайтларда Ўзбекистонга борувчи тожикистонликлар сони ортаётгани, рўйхатдан ўтиш муддатининг қисқалиги туфайли эса баъзан қийинчиликлар юзага келаётганини таъкидлаган.

Ўзаро келиб-кетиш тўғрисидаги битимга мувофиқ Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари визасиз 30 суткагача томонлар давлатлари ҳудудига киришлари, чиқишлари, ундан транзит ўтишлари ва унда вақтинча бўлишлари мумкин.

Ёрлиқ