Афғонистондаги Ғазни вилоятидаги собиқ АҚШ базаси бомбардимон этилди
-
Афғонистондаги Ғазни вилоятидаги собиқ АҚШ базаси бомбардимон этилди
Афғонистоннинг Ғазни вилоятида жойлашган АҚШнинг собиқ ҳарбий базаси номаълум самолётлар томонидан бомбаборон этилди.
Гувоҳларга кўра, ҳозирда Толибон назорати остидаги Ғазни вилоятидаги АҚШ ва НАТОнинг собиқ ҳарбий базаси кеча номаълум самолётлар томонидан бомбаборон этилди.
Ҳарбий база яқинидаги Тавҳидобод ҳудуди ҳам ҳаво ҳужумлари нишонига айлангани айтилмоқда. Толибон ҳозирги бу ҳужум хусусида изоҳ бермаган бўлса-да, гувоҳлар бир қатор самолётлар Ғазни виляотида PRT ва Тавҳидобод базаларини бир неч бор бомбардимон қилинган. Бундан олдин Ҳилманд вилидаги Толибон базаси ҳаво ҳужумларига учраганди.
АҚШ ва НАТО кучларини Афғонисони тарк этгани ортидан, Вашингтон давлатини бир неча бор, Афғонистонда қолган ҳарбий техника ва унинг Толибон қўлига ўтишидан норозилигини бир неча бор билдирган.