Толибон ҳукумати: биз ҳеч бир давлатнинг Афғонистонга аралашишга рухсат бермаймиз
Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазирининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари бу ҳукумат ҳеч бир давлатнинг Афғонистон ишларига аралашишга йўл қўймаслигини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати, ТИВ раҳбари сиёсий масаллар бўйича ўринбосари Шермуҳаммад Аббос Стеникзай БААда афғонистонлик тожирлар ва тадбиркорлар билан урчашганида ҳеч бир мамлакат исмини тилга олмасдан агар бирор давлат Афғонистоннинг чики ишларига аралашмоқчи бўлса, Толибон унга қарши кураша олади деб иддао қилди.
Станекзай шунингдек Афғонистнда озчилик ва кўпчилик йўқ ва бу мамлакатнинг барча халқи хорижликларга қарши бирлашади деб айтди.
Толибон ҳукуматининг юқори мартабали аъзоси Афғонистон халқи йиллар давомида мамлакатни ҳимоя қилиш учун босқинчиларга қарши курашганини қўшимча қилди.
Толибон ҳаракати 2021-йил 15-августдан бери Афғонистон ҳокмиятини эгаллаб олган ва АҚШ қўшинлари 20 йиллик ишғолдан сўнг шармандали мағлубиятга учрагани билан Афғонистондан чиқиб кетишди.