Аҳмад Масъуд: Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга урғу берди
Жиҳод давлатининг машҳур қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли ва ҳозирги Толибон ҳукуматининг мухолифатчи етакчиларидан бири Аҳмад Масъуд инклюзив ҳукуматни шакллантириш бу мамлактада доимий тинчликнинг ягона йўлидир деб таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Аҳмад Масъуд шунингдек Афғонистон жамиятининг барча қатламлари ва партиялари Толибон ҳукуматида қатаншганида, мамлакатда тинчлик ва муроса бўлиши мумкинлигини таъкидлади.. У ўз сўзларида агар Толибон ҳукумати томонидан зулм давом этса, фронт курашни тўхтатмайди деб эълон қилди.
Толибон мухолафати етакчиси Аҳмад Масъуд афғонистонлик аёллари ва қизларнинг таълим ва бошқа ҳуқуқларига ҳам ишора қилиб, Толибон Афғонистон фуқароларини барча ҳуқуқларини ҳурмат қилиши кераклигини қўшимча қилди.
Айни пайтда Панжшер вилоятидаги маҳаллий манбалар сўнгги кунларда Толибон жангарилари ва Аҳмад Масъуда алоқадор кучлари ўртасидаги тўқнашувларда 30 дан ортиқ Толибон кучлари ҳалок бўлганини маълум қилди.
Толибон Афғонистонда ҳокимияти теппасига келиб муқаққат ҳукумат тузганидан 9 ой ўтгач ҳеч бир давлат бу ҳукумтни расман тан олмаган. Инклюзив ҳукуматни шакллантиришидан ташқари, терроризмга қарши кураш ва инсон ҳуқуқлраи, жумладан аёлларга ҳурмат кўрсатиш, давлатлар ва халқаро ташкилотлар Толибон ҳукуматини тан олиш шартларидан ҳисобланади.