май 24, 2022 14:37 Asia/Tashkent
  • Толибон ҳаракати Ҳиндистонни Афғонистоннинг собиқ ҳукумати расмийлари билан алоқалари учун танқид қилди
    Толибон ҳаракати Ҳиндистонни Афғонистоннинг собиқ ҳукумати расмийлари билан алоқалари учун танқид қилди

Толибон ҳаракатини Доха шаҳридаги идораси раиси Суҳайл Шоҳин ва бу гуруҳни расмий наттоғи, Ҳиндистон давлати Кобулдаги ҳозирги ҳукумати билан мос равишда ва миллий манфаатлари асосида Ашраф Ғанининг собиқ ҳукумати билан алоқларни узиши керак деб айтди.

Эслатиб ўтамиз Ҳиндистон 2021-yйил август ойида Толибон Кобул устидан назоратни тиклагани ортидан Кобулдаги элчихонасини ёпди. Бундан олдин Ҳиндистон  Афғонистоннинг Мозори шариф, Қандаҳор, Ҳирот ва Жалолободдаги консулликларини ёпганди.

Ҳиндистоннинг Де прайтед ахборот агентлигининг хабар қилишича, Суҳайл Шоҳин шунингдек бу ОАВга берган эксклюзив интервьюсида, Деҳли давлати Афғонистон халқи билан алоқаларни чуқурлаштиришга интилиши ва Кобулда ўз элчихонасини қайта очиши керак деб маълум қилди.

Толибон гуруҳнини Доха шаҳридаги идораси раиси Суҳайл Шоҳин Толибон гуруҳининг муваққат ҳукумати ҳинд диплматлари хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш тарафдори деб эълон қилди.

Шоҳинга кўра Ҳиндистон давлати Кобулдаи Толибон ҳукумати билан миллий ва ўзаро манфаатлар асосида муносабатлар ўрнатиши, Ашраф Ғани собиқ ҳукумати билан барча алоқаларни узиши керак деб таъкидлади.

Суҳайл Шоҳин ўз сўзларида, Толибоннинг Доха келишуви доирасида халқаро ҳамжамият олдидаги мажбуриятини таъкидлаб, ҳеч ким Афғонистон ҳудудини суистеъмол қилмаяпти ба бизнинг миллий манфаатларимиз ва Доха келишуви доирасидаги мажбуриятимизга мос келади деб изоҳлади.

Толибон наттоғи шунингдек биз ҳеч қачон ўз ишимизни хорижий куч тартибига асосламаймиз ва бошиданоқ бизнинг кун тартибимиз мамлакатимизни озод қилиш ва Афғонистон халқи кўмагида ҳукумат ўрнатиш эди деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ