4 ой ичида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси 173,6 миллион долларни ташкил этди
(last modified Sat, 28 May 2022 09:23:32 GMT )
май 28, 2022 14:23 Asia/Tashkent
  • 4 ой ичида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси 173,6 миллион долларни ташкил этди
    4 ой ичида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги савдо айланмаси 173,6 миллион долларни ташкил этди

Жорий йилнинг тўрт ойида ушбу кўрсаткич 173,6 миллион долларни ташкил этди. Бу аввалги йилнинг шу даври билан таққослаганда 40,5 миллион долларга ёки 30,4 фоизга кўпдир.

Тожикистон Республикаси Иқтисодиёт ва савдони ривожлантириш вазири Завқи Завқизода билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Лазиз Қудратов ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Учрашувда ушбу рақамлар айтиб ўтилган деб хабарқилган уза.уз

Хабарда келтирилишича, учрашув доирасида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни келгусида янада кенгайтириш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Завқи Завқизоданинг таъкидлашича, икки мамлакат етакчиларининг олиб бораётган оқилона сиёсати натижасида мамлакатларимизнинг ўзаро муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга чиқди.

Ўзбекистон ва Тожикистон давлат  раҳбарларининг кўрсатмалари ва толпшириқлари натижасида ҳамда икки томонлама ва кўп томонлама муносабатларни ривожлантиришга қаратаётган алоҳида эътиборлари сабабли Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасида ўзаро ташқи савдо айланмаси сўнгги олти йил ичида 37 баробарга ортган.

Учрашув давомида томонлар икки давлат Ҳукуматлараро комиссиясининг савдо-иқтисодий ҳамкорлиги, аввалги протоколларнинг ижроси ва келгуси мажлисга тайёргарлик жараёнларини кўриб чиққан.

Шунингдек, томонлар миллий иқтисодиётга қўшимча инвестициялар киритиш, Тожикистон Республикасининг эркин иқтисодий ҳудудларида қўшма корхоналар ташкил этиш ҳамда инвестиция, саноат, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида икки томонлама ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун мавжуд барча имкониятларни ишга солиш масалаларини муҳокама қилди, дейилади хабарда.

Ёрлиқ