Эртага Эмомали Раҳмон икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга боради
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i72386-Эртага_Эмомали_Раҳмон_икки_кунлик_ташриф_билан_Ўзбекистонга_боради
2 июнь Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюради.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 01, 2022 10:00 Asia/Tashkent
  • Эртага Эмомали Раҳмон икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга боради
    Эртага Эмомали Раҳмон икки кунлик ташриф билан Ўзбекистонга боради

2 июнь Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистонга ташриф буюради.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Эронга амалга оширган сафаридан сўнг 2 -3 июнь кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. 

Раҳмон ташриф давомида Ўзбекистон раҳбарияти билан учрашиб, дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилади. Иқтисодий ва инвестиция форуми, минтақавий илмий-амалий конференция ҳамда қатор маданий тадбирларда иштирок этади.

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида, савдо-иқтисодий, транспорт ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик қилишга оид қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.