Қозоғистоннинг Қирғизистон билан ҳарбий шартномаси тасдиқланди
Қозоғистон президенти, икки томонлама ҳарбий-техникавий ҳамкорликни кенгайириш, шунингдек Қозоғистондан Қирғизистонга ҳарбий-техника етказиб бериш бўйича келишувни маъқуллади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев кеча икки томонлама ҳарбий-техник ҳамкорлик ҳамда Қозоғистон ҳарбий техникасини Қирғизистонга топширишга қаратилган қонунни имзолади. Қозоғистон ва Қирғизистон ўртасидаги келишувга биноан, мамлакат ушбу ҳарбий техникадан фақат ўзини ҳимоя қилиш учун фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бу қуролларни бошқа давлатларга бера олмайди ва бу қуролларни МДҲга қарши қўллашга рухсат берилмайди.
Май ойи аввалида Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари Султон Камолиддинов 2021- йил 7-декабрь куни май ойи бошида икки давлат ўртасидаги келишувни эъон қилди. Қозоғистон расмийсининг сўзларига асосан келишув қирғиз томмоннинг таклифига кўра тузилган.
Қозоғистон президенти Қосим Жомар Токаев кеча Қозоғистон ва Хитой ўртасида радиоактив моддалар ва ядро моддаларнинг ноқонуний ҳаракатланишини тақиқлаш бўйича эширишилган келишувга мувофиқ яна бир қонунни имзолади.
Бу шартнома жорий йилнинг май ойи охирида парламент томонидан тасдиқланган.