Тожикстон ва қўшни давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошди
(last modified Sat, 16 Jul 2022 11:59:47 GMT )
июл 16, 2022 16:59 Asia/Tashkent
  • Тожикстон ва қўшни давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошди
    Тожикстон ва қўшни давлатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошди

Тожикистон ва МДҲнинг бошқа давлатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳамжи 27 фоизга кўпайган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, жорий ййилнинг дастлабки 5 ойи давомида, Тожикистон ва МДҲ ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,4  миллиард долларга етди,бу ўтган йилннг ушбу даврига нисбатан 27,2 фоизга /1,1 миллиард доллар/ кўпайгании далилидир.

Тожикистон божхона хизматига кўра,  бу даврда Тожикистон давлати МДҲга аъзо давлатлари 332,9 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилди. Бу ўтган йилнинг 5 ойига нисбатан 74,3 фоизга 190,9 миллион доллар ўсди.

Тожикстон бу муддат ичида, МДҲ мамлакатларидан 1,1 миллиард доллар импорт қилган ва бу  2021 йилнинг январь-май ойларига нисбатан қарйиб183 миллион долларга /19,8 фоиз/ кўпдир.

Жорий йили яъни -2022-йилнинг дастлабки 5 ойида Тожикистон ташқи савдо 2,9 миллиард долларга етди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  20,8 фоизга (500 милио доллар)  ўсишини кўрсатади.

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатлари Тожикистоннинг энг асосий савдо шерикларидандир.

 

Ёрлиқ