БМТ Кобулнинг шиалар яшайдиган ҳудудларига уюштирилган ҳужумларда шаҳид бўлганлар тўғирсида ҳисобот берди
(last modified Mon, 08 Aug 2022 08:38:33 GMT )
август 08, 2022 13:38 Asia/Tashkent
  • БМТ Кобулнинг шиалар яшайдиган ҳудудларига уюштирилган ҳужумларда шаҳид бўлганлар тўғирсида ҳисобот берди
    БМТ Кобулнинг шиалар яшайдиган ҳудудларига уюштирилган ҳужумларда шаҳид бўлганлар тўғирсида ҳисобот берди

БМТнинг Афғонистонга Ёрдам миссияси (UNAMA) Кобул ғарбидаги сўнгги ҳужумларда қурбон бўлганлар ва яраланганлар сонини 120 киши етганини эълон қилди.

Кобул ғарбидаги шиа ҳудудлари Муҳаррам ойи ва Ҳусейний азодорлар маросимлари кунларида терактларга дуч келди.

Шафақно ахборот агентлигининг хабар қилишича   UNAMA  бугун БМТ Афғонистондаги " озчиликлар" учун хавфсизликни кучайтиришни исташини ва Ошуро маросимни  ҳужумларисиз ўтказишни таъкидлади.

БМТнинг Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузасичи Ричард Бенет Ошуро маросими хавфсизлигини таъминлашга чақирди.

Ричард Беннет кечаги твитида мотам ва азо тутувчиларга қарши сўнгги ҳужумлар содир этган кимсалар адолат суди олдида жавоб беришини ёзди.

Эслатиб ўтамиз сўнгги кунларда Кобул ғарбидаги шиалар ҳудуддида мотам тутувчиларга нисбатан хавфсизлик таҳдидлари кучайган.

Хабарлар эса Толибон ҳаракати жангариларининг Имом Ҳусейн /а/ шаҳодат йиллиги муносабатидаги мотам тутувчиларига нисбатан зўравонлик билан муносабат қилишлари ва уйларни тинтув қилиш ва текшириш бу ҳудудларда ҳатто телефон линиялари узилгаидан далолат беради.

Толибон ҳаракати кучлари Кобулнинг шиалар яшайдиган ҳудудларида кенг тарқалган ва Барчи текислигига олиб борадиган баъзи йўллар тўсиб қўйилган.

Кобул ғарбидаги Саркориз ва Пули Сўхта ҳудудлари аҳолиси жума ва шанба кунлари портлашларга гувоҳ бўлди.

 

Ёрлиқ