Туркманистонда денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар транспорт саммити ўтказилди
Туркманистоннинг Овоза шаҳрида денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар транспорт вазирларининг халқаро йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркманистон ташаббуси ва БМТ назорати остида ўтказилаётган мазкур форумда 40 га яқин давлат ва 30 дан ортиқ халқаро ташкилот делегациялари қатнашмоқда.
Саммитда БМТ агентликлари, Халқаро, минтақавий ва субминтақавий ташкилотлар ва молия тузилмалари раислари, хусусий сектор, нодавлат уюшмалар ва университетлар вакиллари ҳам қатнашмоқда. Конференциясининг асосий мақсадлари денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг коронавирус- Covid-19 сабаб бўлган муаммолардан кейин барқарор транспорт ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ютуқларини таҳлил қилишдир.
БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш видеомурожаатида транспорт алоқаси мамлакатлар келажаги учун жуда муҳим эканлигини таъкидлаб, турли сабабларга кўра бугунги кунда денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг транспорт алоқаарини яхшилаш йўлида катта тўсиқлар мавжуд деб таъкидлади.Чегарадаги кесиб ўтиш постларининг кўплиги, мураккаб транспорт ва чегара тартиб-қоидалари, пандемия томонидан киритилган чекловлар харажатлар ва кечикишларга олиб келди.
У ўз сўзларида биз транспортни аввалги ривожланиш йўлига қайтариш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак деб таъкидлади.