Толибон раҳбари Американи огоҳлантирди
Афғонистон Толибон ҳаракати раҳбари Қандаҳордаги учрашувда Американи Толибон бу давлат билан яна жанг қилишга тайёрлигидан огоҳлантирди.
Кеча (пайшанба) Қандаҳорда (Афғонистон жануби) Афғонистон Толибон ҳукуматининг йиғилиши уч мингга яқин диний уламолар, сиёсатчилар ва аҳолининг турли қатламлари иштирокида бўлиб ўтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча, пайшанба куни Толибон етакчиси мулла Ҳебатуллоҳ Охундзода Қандаҳор оқсоқоллари йиғилишидаги нутқида АҚШ ва халқаро ҳамжамиятнинг Толибон ҳукуматини тан олиш шартларига тўхталиб ўтиб деди: Инсон ҳуқуқлари номидан улар аҳкомлари амалга оширилмаслигини исташади; Лекин ҳеч қандай ҳолатда мен Аллоҳ таолонинг ҳукмларини кесиб ўтмайман ва уни амалга ошириш учун Америка билан яна курашишга тайёрман.
Расмий йиғилишда иккинчи марта қатнашган ва нутқ сўзлаган мулла Ҳебатуллоҳ Охундзода қўшимча қилди: Америка дунёда демократияни ёйишга уринаётганини даъво қилмоқда, аммо Афғонистонда бунга ўрин йўқ.
Инклюзив ҳукуматнинг шаклланиши ва қизлар мактабларининг тўлиқ очилиши халқаро ҳамжамиятнинг Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олиш шартларидан биридир.
Босқинчи америкалик аскарлар сон-саноқсиз жиноятлар содир этиб, Афғонистоннинг иқтисодий инфратузилмасини вайрон қилиб, 2021-йил август ойи охирида бу мамлакатни тарк этишди.
Толибон гуруҳи Афғонистонда ҳокимиятни 2021-йил 15-августда қўлга олди.