Тожикистон ва Россия хавфсизлик идоралари Афғонистондаги террорчилик гуруҳлар фаолиятидан хавотир билдирди
Тожикистон ва Россия хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашувида, Афғонистонда экстремистик ва террорчилик гуруҳлар фаоллашганидан хавотир билдирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва Тожикистон Хавфсизлик кенгаши котиби Насруллоҳ Маҳмудзода Тошкент шаҳрида ШҲТ хавфсизлик кенгаши котибларини йиллик йиғилиши доирасида учрашиб мулоқот қилдилар.
Икки мамлакат расмийлари Москва ва Душанбе давлатлари ўртасидаги муносабалар жадал ривожланиб бораётани ҳамда МДҲ, КХШТ, ШҲТ каби халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан алоқларни юксалтиришнинг барқарорлигига ишора қилиб, турли соҳадаги икки томонлама алоқлаарга тегишли мавзулар юзасидан фикр алмашдилар.
Тожикистон ва Россия хавфсизлик кенгашлари котиблари Афғонистондаги вазиятни ўрганар экан, бу мамлакатда гуманитар ва иқтисодий инқироз чуқурлашиб бораётганидан террорчилик гурҳлари фаоллашганидан хавотир билдирдилар.
Шу муносабатда томонлар терроризмга қарши кураш ва ҳарбий хавфсизлик соҳасида ўз давлатларининг ҳамкорлигини режалаширган.