август 21, 2022 15:49 Asia/Tashkent
  • Россия Хавфсизлик кенгаши котиби: Қозоғистон ва Ўзбекистон воқеалари ортида Ғарб турибти
    Россия Хавфсизлик кенгаши котиби: Қозоғистон ва Ўзбекистон воқеалари ортида Ғарб турибти

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби жорий йилнинг январь ойида Қозоғистонда ва июл ойида Ўзбекистоннинг Қорақолпоғистон республикасида содир бўлган воқеаларни Ғарбнинг иш ва унинг рангли инқилобларни вужудга келтириш учун янги уриниши эди деб баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия хавфсизлик кенгаши раиси Николай Патрушев Ўзбекистон пойтахти -Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 17-йиғилиши чоғида хабар берди.

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби рангли инқилоблар ҳамон америкача демократия аталмиш тузумни тарғиб қилишнинг асосий воситаси бўлиб қолмоқда ва Ғарбнинг бизнинг мамлакатларда шундай бошланишга уриниши мунтазам кузатилмоқда деб таъкиддлади.

Қозоғистонда жорий йилнинг январь ойида Актау ва Жанаузин шаҳарларида суюқ газ нархи ошиши ортидан норозилик намойишлари бошланган ва натижада бу мамлакатнинг бошқа ҳудудларига кенгайиб бориб кўплаб шахслар ҳалок бўлиб ёки яраланди.

Яқинда маркази Ўзбекистон шимоли-ғарбидаги Қорақалпоғистон республикаси маркази Нукус шаҳри аҳолиси Ўзбекистон конституцияси лойиҳасига қарши норозилик намойиши ўтказилди.

Ёрлиқ