Эрон ва Тожикистон парламентларидаги дўстлик гуруҳларнинг қўшма мажлиси бўлиб ўтди
август 24, 2022 10:30 Asia/Tashkent
Эрон ва Тожикистон парламентларидаги дўстлик гуруҳлари қўшма мажлисида икки мамлакат ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликларни кенгайтириш масаласи алоҳида таъкидланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикасининг Тожикистондаги элчиси Муҳаммадтақий Собирий ҳам қатнашган бу йиғилишда томонлар ўзаро муносабатларнинг ўсиб бораётган жараёнидан мамнунлигини билдириб, икки давлат қонуқ чиқарувчи Ассамблеяси қўшма ва муштаракк тил ва маданиятга эга Эрон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларни осонаштириш ва чуқурлатиришга тайёр эканликларини эълон қилдилар.
Ёрлиқ