БМТ Тожикистондан афғон қочқинларини депортация қилмасликни сўрамоқда
(last modified Sat, 27 Aug 2022 04:44:49 GMT )
август 27, 2022 09:44 Asia/Tashkent
  • БМТ Тожикистондан афғон қочқинларини депортация қилмасликни сўрамоқда
    БМТ Тожикистондан афғон қочқинларини депортация қилмасликни сўрамоқда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Олий комиссари Тожикистондан афғон қочқинларини чиқариб юборишни тўхтатишни сўради.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги ҳисоботига кўра, 2022-йилнинг ёзига қадар Тожикистонда 8,5 мингдан ортиқ афғон қочқинлари бўлган. Улардан 5 минг 700 нафари бу мамлакатга ўтган йил август ойида Толибон ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг кириб келган.

Ўзбекистон сайтининг ёзишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлиги бошқармаси ўз баёнотида афғон қочқинларининг Тожикистонда ҳибсга олиниши ва депортация қилиниши ҳолатларидан жиддий хавотир билдирган ва расмий душанбадан бу чораларни тўхтатишни сўраган.

Баёнотда шундай дейилади: Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги таъқибдан қочган одамларнинг ўз иродасига қарши ўз мамлакатига мажбуран қайтиши ноқонуний ва ҳаётларини хавф остига қўйиши ҳақида огоҳлантиради.

Тожикистон расмийлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссарлигининг бу баёнотига муносабат билдирмади.

Ёрлиқ