август 29, 2022 15:22 Asia/Tashkent
  • Покистон Толибоннинг АҚШ дронлари Покистон ҳаво ҳудудларини кесиб ўтгани ҳақидаги иддаосини рад этди
    Покистон Толибоннинг АҚШ дронлари Покистон ҳаво ҳудудларини кесиб ўтгани ҳақидаги иддаосини рад этди

Покистон ТИВ Толибон ҳукумати мудофаа вазирлиги вазифасини бажарувчисининг Афғонистондаги операциясида АҚШ билан ҳамкорлик қилгани ҳақидаги Исломободга қарши айбловини рад этди.

Кеча Афғонистон Толибон ҳукумати  мудофаа вазири вазифасини бажарувчиси мулло Яъқуб Мужоҳид АҚШ учувчисиз учоқлари Покистондан Афғонистон ҳаво ҳудудига кирди деб айтди. У  ўз сўзларида  Покистондан Афғонистон ҳаво ҳудудини ўз ҳудудлари орқал бузишга йўл қўймасликни сўради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистон ТИВ Толибон ҳаракати мудофаа вазири вазифасини бажарувчисининг АҚШ дронлари Афғонистондаги амалиётлар учун Покистон ҳаво ҳудудини кесиб ўтгани ҳақидаги айбловга жавоб берар экан, Толибон расмийларининг даъвоси хавотирли ва дипломатик меъёрларга зиддир деб аниқлик киритди.

Покистон ТИВ матбуот котиби Осим Ифтихор ўз сўзларида ҳеч қандай далил йўқ экан, Толибон вазирининг ўзи ҳам тан олганидек, бу каби фаразий даъволар жуда аччинарли деб изоҳлади.

У шунингдек Исломбод барча мамлакталар суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш тарафдори бўлгани ҳамда Афғонистоннинг амалдаги ҳукуматида ўз халқаро мажбуриятларига  риоя қилишини жумладан террорчилик унсурларнинг Афғонистон ҳудудини суиистеъмол қилишга ва чегарада ташқарига ҳужум уюштиришга йўл қўймасликни талаб қилади деб таъкидлади.

Ёрлиқ