Россиянинг Кобулдаги элчихонасига уюштирилган теракт учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди
(last modified Tue, 06 Sep 2022 05:02:04 GMT )
сентябр 06, 2022 10:02 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Кобулдаги элчихонасига уюштирилган теракт учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди
    Россиянинг Кобулдаги элчихонасига уюштирилган теракт учун масъулиятни ИШИД ўз зиммасига олди

Россиянинг Афғонистон пойтахти -Кобул шаҳридаги элчихонаси яқинида содир этилган террорчилик ҳужум учун жавобгаликни ИШИД террорчи-такфирий гуруҳи ўз зиммасига олди.

Эслатиб ўтамиз, кеча Россия ТИВ нинг сайти ҳам ҳодиса гувоҳлари сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда, террорчилик ҳужум оқибатида камида  20 киши улар жумласидан Россиянинг 2 дипломати ҳалок бўлгани ва  бир қатор инсонлар жароҳатланганини маълум қилди.

Россия федерацияси  матбуот котиби Дмитрий Песков  Кремль  Кобул шаҳридаги Россия элчихонаси яқинидаги терактни кескин қоралаб буни қабул қилиб бўлмайдиган жиноят сифатида баҳолади.

Шу ҳолда Толибон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазирлиги баёнотида  Россиянинг Кобул шаҳридаги элчихонаси яқинида содир этилган террорчилик ҳужумни бу ҳукуматнинг Москва билан муносабатларига салбий таъсир кўрсатмаслигига умид билдирди.

Эрон ТИВ матбуот котиби ҳам  Россиянинг 2 дипломати ва бир гуруҳ афғонистонликларнинг қурбон бўлишига олиб келган Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинидаги терактни кескин қоралади.

Ўзбекистон ТИВ ҳам тарқатган баёнотида  Россиянинг Кобулдаги элчихонаси яқинида юз берган терактни кескин қоралади.

Бундан ташқари, БМТ Бош котиби Антонио Гуттреш Кобулдаги Россия элчихонаси яқинидаги терорчилик ҳужумни қоралади.

Ёрлиқ