сентябр 18, 2022 10:40 Asia/Tashkent
  • Халқаро амнистия ташкилоти: Толибон ҳазора миллатига мансуб 6 нафар тинч аҳолини қатл этган
    Халқаро амнистия ташкилоти: Толибон ҳазора миллатига мансуб 6 нафар тинч аҳолини қатл этган

Халқаро Амнистия ташкилоти Толибон ҳаракатини ҳазора миллатига мансуб 6 кишини ўлдирганликда айблади.

Эслатиб ўтамиз Толибон ҳаракати ўтган 2020 йил август ойида Афғонистон ҳокимиятини қўлга олганидан кейин Халқаро ташкилотлар ва Афғонисттоннинг турли талабари томонидан ҳазора миллатига мансуб фуқароларини камситишда айбланган. Толибон гуруҳи эса Афғонистондаги бошқа этник гуруҳларга нисбатан камситувчи харакатерга эга муносабатда бўлмаганини иддао қилмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Халқаро Амнистия ташкилоти  тарқатган ҳисоботида, Толибон ҳаракати жангарилари Афғонистоннинг  Ғўр вилоятидаги Лаъл ва Саржангал туманидаги уйлардан бирига аттайин ҳужум қилиб 6 аъзоси улар жумласидан 12 ёшли қизчани ўлдирганини маълум қилди. Ҳисоботда келтирилишча  Толибон ҳазораларини мақсадли ҳужумларда қийноққа солиб қатл қилмоқда.

Жорий 2022-йил 26-июн куни Толибон ҳаракати собиқ хавфсизлик ходимини қидириш рейдида 4 кишини ҳибсга олди ва суд қилмасдан қатл этди. Қатл этилган шахслардан камида биттасининг жасадида қийноқлар аломатлари ҳам мавжуд.

Ҳужум пайтида эса бир аёл ва 12  ёшли қиз ҳам ҳалок бўлган.

Халқаро Амнистия ташкилоти бош котиби Агнес Калламар эса Толибон зудлик билан мақсадли қотилликларнинг бундай шафқатсиз шаклини тўхтатиши ва ҳақиқий ҳокимият сифатида барча афғонистонликлар ҳимоясини таъминлаши керак деб таъкидлади.

Ёрлиқ