БМТ Толибон ҳаракатини огоҳлантирди
БМТнинг Афғонистон бўйича --UNAMA махсус вакили Толибоннинг Афғонистон халқи, хусусан қизлар ва аёллар ҳуқуқларига нисбатан ҳаракатсизлигини танқид қилиб, халқаро ҳамжаиятнинг Толибонга нисбатан муносбатларидаги сабри тугаши мумкин деб таъкидлади.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Афғонистон ишларидаги БМТнинг махсус вакили Маркос Поцел Хавфсизлик кенгашининг Афғонистон хусусидаги йиғилишида, аёллар ҳуқуқларини чеклашнинг кучайиши Толибон ҳаракатини Афғонистон аҳолисининг 50% дан ортиғига бефарқ экани ва бу бу гуруҳ халқаро изоляцияни хавф остига қўйишга тайёрлигини кўрсатади деб изоҳлади.
Поцел шунингдек Толибонга қарши кураш стратегияси борасида халқаро ҳамжамиятнинг кўплаб аъзоларининг сабри тугаши мумкин деб маълум қилди.
БМТнинг Афғонистон ишларидаги махсус вакили сўзларининг бошқа қисимда ўтган бир неча ой ичида ижобий ўзгаришлар жуда кам бўлди ва салбий ўзгаришлар ижобий ўзгаришларлан кўп эди де айтди. У шунингдек қизлар учун ўрта мактабларни ёпилишига тўхталиб, бундай ҳатти-ҳаракатлар дунёнинг ҳеч бир жойида кузатилмаганини таъкидлади.
Маркос Поцел шунингдек, Афғонистондаги қизлар мактабларни ёпилиши ҳақида гаприб, унинг турли даражадаги кўп сонли Толибон аъзолари билан ўтказган суҳбатларида толибон ҳаракати қарори бу гуруҳ раҳбари Ҳайбатулло Охундзода қабул қилганини таъкидлаганлари ҳамда унинг атрофидаги фанат ва экстремистлар бу қарорни ҳимоя қилишларини қўшимча қилди.